17:06 | 11.07.22

                       

Навоийда юқори тезликда ҳаракатланган «Laсetti» ағдарилди — видео

Оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган

Навоий вилояти Хатирчи туманида 2 июль куни юқори тезликда ҳаракатланган «Laсetti» ағдарилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ходиса соат 15:30 атрофида туман ҳудудидан ўтган 4Р-56 автомобил йўлида содир бўлган. Аниқланишича, 24 ёшли ҳайдовчи «Laсetti» машинасида юқори тезликда ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотган. Автомобиль йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, ағдарилган.

Оқибатда «Laсetti» салонидаги икки йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Бошқа бир йўловчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Lacetti» «Matiz» билан тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: