16:17 | 18.07.22

                       

Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди — видео

Ҳодиса оқибатида 10 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 18 июль куни соат 14:41 да Бошлиқ МФЙ Қушбеги кўчасида жойлашган кўп квартирали уйларнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақжа Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, ёнғин-қутқарувчилар соат 14:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:59 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб қилинган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 10 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли ёнғиндан уйнинг 200 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Наманганда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: