13:25 | 24.07.22

                       

Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга келди

Улар Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади

Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақий бошчилигидаги делегация 24 июль куни Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, делегация 25–26 июль кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» халқаро конференцияда иштирок этади. Меҳмонларни Президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев кутиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида сўзга чиққанди. Президент нутқи давомида Афғонистон тинчлиги масаласига тўхталган.

«Афғонистонда узоқ муддатли тинчликни таъминлаш, унинг ижтимоий ва иқтисодий тикланишига кўмаклашиш учун яқин ҳамкорликни давом эттириш бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолиши керак», — деганди давлат раҳбари.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон элчилари ва вакиллари билан иқтисодий-тижорий масалалар бўйича учрашув ўтказганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: