19:29 | 28.08.22

                       

Покистон сув тошқинлари оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Тошқин сувлари экинларни ювиб кетди, минглаб одамлар уйсиз қолган

Покистон ҳукумати июнь ўрталаридан бери мамлакатда кузатилаётган сув тошқини ҳодисаларини «иқлим ҳалокати» деб атаб, фавқулодда ҳолат жорий этди. «The Guardina»га кўра, ҳозирда қурбонлар сони мингдан ошган.

Фото: «Anadoluy Agency / Getty Images»

Қайд этилишича, кучли ёмғирдан келиб чиққан сув тошқини қишлоқлар ва экинларни ювиб кетган, аскарлар ва қутқарувчилар аҳолини хавфсиз лагерларга эвакуация қилган ва озиқ-овқат билан таъминлаган.

Покистон Миллий Табиий офатларни бошқариш бошқармаси муссон ёмғирлари қурбонлари сонининг 1033 нафарга етганини, олдинги 24 соат ичида 119 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Сенатор ва мамлакатнинг иқлим бўйича юқори расмийси Шерри Реҳман Twitterʼда эълон қилинган видеода Покистон «ўн йилликдаги энг оғир иқлим фалокатини» бошидан кечираётганини айтди.

«Айни дамда биз экстремал об-ҳаво ҳодисалари жабҳасининг ноль даражасида турибмиз, жазирама тўлқинлар, ўрмон ёнғинлари, тошқинлар, кўлларнинг кўплаб музлик портлашлари, сув тошқини ҳодисалари ва ҳозирда ўн йилликнинг йиртқич муссони авж олмоқда», — деб ёзган у.

Мисли кўрилмаган муссон мавсуми мамлакатнинг тўртта вилоятида 33 миллиондан ортиқ одамга таъсир кўрсатди. 300 мингга яқин уй вайрон бўлган, кўплаб йўллар ўтишга яроқсиз ҳолга келган, электр таъминотида узилишлар кенг тарқалган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: