20:28 | 14.10.22

                       

Эмомали Раҳмон Путиндан Марказий Осиё давлатларига собиқ СССР каби қарамасликни сўради

Президент Қозоғистонда бўлиб ўтаётган саммитда нутқ сўзлади

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Путиндан Марказий Осиё давлатларига собиқ СССР каби қарамасликни сўради.

«Биз сиз билан бирга Совет Иттифоқи парчаланганига гувоҳ бўлдик. Ҳозиргидек кичик республикаларга, майда халқларга эътибор йўқлигининг гувоҳи бўлдик. Анъана ва урф-одатлар эътиборга олинмаган. Уларнинг ривожланиши қўллаб-қувватланмаган. Кеча сиз икки миллион (Россиядаги тожикистонлик мигрантлар – таҳр.) ҳақида гапирдингиз, шуни айтмоқчи эдимки, икки миллиондан ортиқ фуқароларимиз Россия Федерациясига нафақат ишлаш, балки ўқиш, даволаниш учун ҳам боради», — дейди Эмомали Раҳмон «Марказий Осиё-Россия» саммитида.

Унинг сўзларига кўра, Россия озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик қиляпти ва савдони ривожлантиряпти, лекин бунинг эвазига тенг муносабат кўрсатмаяпти.

«Нега, Тожикистондаги қандайдир бахтсиз форумда, мен Ташқи ишлар вазирлигига кўрсатмалар бердим, ҳатто сиз билан гаплашдим, улар ҳеч бўлмаганда вазирлар даражасида бўлсин деб ёлворишимиз керак? Йўқ, вазир ўринбосарлари қатнашади. Тожикистон шунга лойиқми, стратегик ҳамкор. Биз шундай қиляпмизми? Биз 100-200 миллион киши эмасмиз. Аммо бизни ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз. Биз қаерда хато қилдик? Бирор жойда лойиқича саломалашмадик? Биз ҳар доим асосий стратегик ҳамкоримиз (Россия Федерацияси – таҳр.) манфаатларини ҳурмат қилганмиз. Биз ҳурматга сазовор бўлишни хоҳлаймиз. Биз қандайдир бегонамизми? Бизга кўп пул сарфлашнинг ҳожати йўқ. Владимир Владимирович, мен сиздан Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан собиқ Совет Иттифоқи каби сиёсат юритмаслигингизни сўрайман», — деди Эмомали Раҳмон ҳиссиётларга тўлиб.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: