10:10 | 19.10.22

                       

Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи қачондан очилиши маълум бўлди

Айни пайтда боғда сўнгги таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Тошкентдаги Ғафур Ғулом истироҳат боғи 24 октябрь куни очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Zamon.uz» нашри хабар берди.

Фото: «Спутник»

Қайд этилишича, шу кундан аҳолининг боғ ҳудудига киришига рухсат берилади. Айни пайтда боғда сўнгги таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Ғафур Ғулом боғи 2019 йил август ойида БМП Смарт Деcисион компаниясига 49 йилга ижарага берилган. Компания инвеcтицион мажбуриятлари доирасида боғни жаҳон стандартларига жавоб берадиган қилиб қайта таъмирлаши, эскирган аттракционларни янгисига алмаштириши лозим. Аввалроқ боғ 2022 йилнинг 1 сентябридан иш бошлаши айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22-ялпи мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғини ободонлаштириш ишлари қайта кўриб чиқилишини маълум қилганди.

«Ғафур Ғулом парки икки йил олдин инвесторга берилган. Бизга кўрсатган, Президентга кўрсатилган лойиҳасида ҳеч бир дарахтни кесмаслик, пляж зоналарини қолдириш, реконструкция қилиш ва қўшимча янги аттракционлар қуриш белгиланган эди. Лекин инвестор, мана, бир йилдан ошди, ўзига қўйилган вазифаларни бажармади. Мен буни қайта кўриб чиқишни таклиф қиламан. Буни қайта кўриб чиқамиз», — деганди Тошкент ҳокими.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: