14:56 | 27.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди

Пезидентни мамлакат бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, аэропортда давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Остонада биринчи Марказий Осиё—Европа Иттифоқи саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақа мамлакатлари ва Евроиттифоқ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 12 октяюрь куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Қозоғистонга борганди. Давлат раҳбари Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида нутқ сўзлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: