17:27 | 29.10.22

                       

Филиппинга ёпирилган тайфун оқибатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Шунингдек, 14 киши бедарак йўқолган

Филиппинга ёпирилган Nalgae тайфуни оқибатида 72 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: Reuters

Хатарларни камайтириш ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича миллий кенгаш маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 33 киши жабрланган, яна 14 киши бедарак йўқолган.

Қайд этилишича, тайфун сабаб 12,1 минг одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, уларнинг бир қисми 113 та эвакуация марказига жойлаштирилган.

Офат 71 та йўл, 16 та кўприк ва 58 та денгиз портига шикаст етказган. Шунингдек, 12 та шаҳар ва муниципалитетда электр энергияси таъминоти борасида узилишлар бошланган, иккита аҳоли пунктида — сув таъминоти узилган. 425 та аҳоли пунктидаги ўқув муассасасаларида дарслар тўхтатилган.

Аввалроқ Японияга жуда кучли Nanmadol тайфуни хавф солганди. Қайд этилишича, тайфуни яқинлашаётгани сабабли 2,5 миллион киши эвакуация қилинган. Кюсю жанубидаги тўлқинлар баландлиги ҳозирда 14 метрга етганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: