13:31 | 11.11.22

                       

Ўзбекистонда 11 ноябрь — «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди

Президент бу борадаги тегишли фармонни имзолаган

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикасида байрам кунлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда қуйидаги байрам кунларида ишланмайди:

  • 1 январь — Янги йил;
  • 8 март — Хотин-қизлар куни;
  • 21 март — Наврўз байрами;
  • 9 май — Хотира ва қардлаш куни;
  • 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
  • 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8 декабрь — Конституция куни;
  • Рўза хайит (Ийд ал Фитр) байрамининг биринчи куни;
  • Қурбон хайит (Ийд ал Адха) байрамининг биринчи куни.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: