13:00 | 19.11.22

                       

Тошкентдаги «новостройка»ларнинг бирида қурилиш крани қулаб тушди — видео

Ҳодиса жойига ФВБ раҳбар ходимлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари етиб борган

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида қурилиш крани қулаб тушгани тасвирланган видео бўйича маълумот берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманида қурилаётган «новостройка»лардан бирида кран қулаб тушгани айтилган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, 19 ноябрь соат 11:20 ларда Тошкент шаҳар Сирғали тумани Чоштепа кўчасида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг қурилиш жараёнида фойдаланиш учун ўрнатилаётган юк кўтариш крани қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. «Воқеа жойига туман фавқулодда фазиятлар бўлими раҳбар ходимлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари етиб борган. Ҳозирда вазият тафсилотлари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухорода қурилиши тугалланмаган бино қулаб тушгани, Қашқадарёда мактаб томи қулагани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: