23:06 | 18.12.22

                       

Аргентина Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, тарихда учинчи марта жаҳон чемпионига айланди — видео

Финал учрашувида Месси дубль, Мбаппе эса хет-трик қайд этди

Футбол бўйича ЖЧ—2022 финал баҳсида 18 декабрь, якшанба куни Аргентина ва Франция терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси пенальтидан гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Ди Мария Макаллистер узатган тўпни францияликлар дарвозасига жойлаб қўйди (2:0).

2-бўлимнинг 80-дақиқасида аргентиналиклар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва ундан Килиан Мбаппе унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди (2:1). Орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас Мбаппе ўз ҳисобига иккинчи голни ҳам ёздириб қўйди (2:2).

Финал баҳсининг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди.

Қўшимча бўлимларнинг 108-дақиқасида Лионель Месси Аргентинанинг 3-голига муаллифлик қилди. 118-дақиқага келиб эса Мбаппе Эмилиано Мартинес қўриқлаётган дарвозани пенальтидан аниқ нишонга олиб, хет-трик қайд этди.

Қатардаги Жаҳон чемпионати ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Аргентина Францияни мағлуб этиб, тарихда учинчи марта жаҳон чемпионига айланди (4:2).

ЖЧ—2022

финал баҳси

18 декабрь, якшанба

Аргентина — Франция 3:3

Голлар: 1:0 – 23, пенальти Месси, 2:0 – 36 Ди Мария, 2:1 – 80, пенальти Мбаппе, 2:2 – 81 Мбаппе, 3:2 – 108 Месси, 3:3 – 118, пенальти Мбаппе.

Аргентина — Мартинес, Молина (Монтьель, 90), Отаменди, Ромеро, Тальяфико (Дибала, 120), Де Поль (Паредес, 102), Мак Аллистер (Песселья, 116), Фернандес, Ди Мария (Акунья, 64), Месси, Альварес (Мартинес, 103).

Франция — Льорис, Кунде (Дисаси, 120), Варан (Конате, 113), Упамекано, Эрнандес (Камавинга, 71), Рабьо (Фофана, 96), Тчуамени, Жиру (Тюрам, 41), Гризманн (Коман, 71), Дембеле (Коло-Муани, 41), Мбаппе.

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 4:2.

Огоҳлантиришлар: Мартинес (1), Фернандес (45), Рабьо (55), Тюрам (87), Жиру (90), Акунья (90), Паредес (114), Монтьель (116).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: