11:51 | 20.12.22

                       

Шавкат Мирзиёев: «Таълим сифатини ошириш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир»

Президентнинг айтишича, давлат дастурига халқ кўтарган барча масалаларни аниқ ечимлари билан киритилади

Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз керак.

Биз келгуси йил Давлат дастурига халқимиз кўтарган барча масалаларни аниқ ечимлари билан киритамиз.

Ушбу жараёнларда депутат ва сенаторлар, маҳалла вакиллари, зиёлилар, ёшлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилигимиздан фаол бўлишларини, янги-янги таклиф ва ташаббуслар билдиришларини сўрайман», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: