8:13 | 21.12.22

                       

Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми камайди

Шунингдек, кўмир ва нефть қазиб олиш ҳажми ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 11 ойи давомида қазиб олинган газ ҳажми 2021 йилга нисбатан камайган.

Қайд этилишича, мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида 47,3 миллиард куб метрни ташкил этди. Бу 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 фоизга камдир. Шунингдек, газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам 1,2 миллион тоннадан 1,1 миллион тоннагача камайди. Нефть қазиб олиш эса 2021 йилга нисбатан 1,8 фоизга ошиб, 721,2 минг тоннани ташкил қилган бўлса, кўмир қазиб олиш 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 3,8 фоизга ошиб, 4,8 миллион тоннани ташкил этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги саноат корхоналари томонидан автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 2022 йилда камайган. Шу билан бирга, дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми эса 2022 йилнинг 11 ойи давомида ўтган йилга нисбатан ошганини кузатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ Сардор Умурзақов Туркманистон президенти билан учрашиб, газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани, Ўзбекистонда АИ 80 бензин нархлари 5 500 сўмга тушиши мумкинлиги, Президент қарори билан АИ 80 бензини акциз солиғидан озод қилингани ҳамда Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўн ойи давомида қанча бензин ишлаб чиқарилгани маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: