23:03 | 26.12.22

                       

Футбол қироли Пеле оила аъзолари ва яқинлари билан видолашди — видео

Аввалроқ у аҳволи ёмонлашгани сабаб касалхонага ётқизилганди

Бразилиялик футбол афсонаси Эдсон Арантес де Насименто (Пеле) касалхонада яқинлари билан видолашди. Бу ҳақда «Azerbaycan24» хабар берди.

Қайд этилишича, 82 ёшли Пеле Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги Алберт Эйнштейн касалхонасида оила аъзолари ва яқинлари билан видолашган.

Маълумот учун, афсонавий футболчи 2022 йилнинг ноябрь ойи охирида танасидаги кучли шишлар туфайли касалхонага шошилинч тарзда ётқизилганди. Тиббий гуруҳ сўнгги икки ой давомида ўтказилган кимётерапия натижаларига кўра, Пеленинг танасидаги турли аъзоларида ўсмалар борлигини ҳам аниқлаган

Шифокорлар унга анасарка (шишнинг оғир ва умумий шакли), шиш синдроми ва декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги ташхисини қўйган. Шунингдек, унинг овқатланишида ҳам муаммолар кузатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: