15:41 | 15.07.24

                       

Ўзбекистонда 6 ойда ажратилган ипотека кредитлари қарийб 7 млрд сўмга етди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган ипотека кредитлари 6 ой ичида 4,5 баробарга ошиб, 7 млрд сўмга етди.

2019-2024 йиллар давомида тижорат банклари орқали аҳолига ажратилган ипотека кредитлари 65 трлн га етди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аҳолига ажратилган ипотека кредитлари йиллар кесимида хисобланганда:

  • 2019 йил 7,9 трлн
  • 2020 йил 9,1 трлн
  • 2021 йил 9,8 трлн
  • 2022 йил 14,4 трлн
  • 2023 йил 16,9 трлн
  • 2024 йил 6,9 трлн сўмга етган.

Шунингдек, 2024 йил 6 ойида «Янги тартиб» доирасида ажратилган ипотека кредитлари жами 13 797 нафар фуқарога 3 238,8 млрд ажратилган. Ажратилган кредитлар бўйича Самарқанд вилояти юқори кўрсатгич кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, янги қурилган уйлар учун ажратилган кредитлар 61 фоизни ташкил қилди. Уй сотиб олиш бўйича 26 201 нафар фуқарога  6 883,9 млрд ипотека кредитлари ажратилган.