14:12 | 26.04.24

                       

Қашқадарёда вояга етмаган қизни зўрлаб, ундан пул талаб қилиб келганлар ҳақида қўшимча маълумот берилди

Қашқадарёда вояга етмаган қизни зўрлаб, ундан пул талаб қилиб келганлар ҳақида қўшимча маълумот берилди. Бош прокуратура гумонланувчилар қиздан 100 доллар олганини айтди.

«Ижтимоий тармоқларда самосуд. Ҳолат Қашқадарёда бўлгани айтилмоқда» номли видеолавҳа тарқалгани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Кадр: видео

Маълум қилинишича, Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан гумондор шахслар Ш.Х., Ж.М. ва А.Э. ларга нисбатан 2024 йил 8 апрель куни Жиноят кодексининг 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 118 (Номусга тегиш) ва 165 (Товламачилик) моддалар билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Гумонланувчи шахс видеотасвирга олинган ҳолатни тарқатиб юбормаслик эвазига қиздан товламачилик йўли билан 100 АҚШ доллари олганлиги аниқланганини маълум қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: