21:02 | 06.05.24

                       

Сирдарёда мактаб ўқувчилари синфда беҳаё видео томоша қилди

Сирдарёда мактаб ўқувчилари синфда беҳаё видео томоша қилди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчилар синфда беҳаё видео томоша қилгани юзасидан муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда «Мактаб ўқувчилари дарс пайтида нимани кўриб ўтиришибди? Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги мактаблардан бирида содир бўлгани айтилмоқда» номли видеохабарлар тарқалди. Унда дарс вақтида синфхонадаги мониторда 18+ саҳнали видеороликлар намойиш этилганлиги қайд этилган.

«Ҳолат зудлик билан Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва соҳа масъуллари назоратига олинди. Ўрганишлар якуни юзасидан батафсил ахборот берилади», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: