19:03 | 05.05.24
Наманганда сохта қарийб 1700 долларни сотаётган эркак ушланди. Муқаддам судланган шахс 33 дона 50 долларлик сохта купюрани сотаётганда ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чуст туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, тадбирда фуқаро Ж.Ф. фуқаро Н.З.га қалбаки 1 650 долларни ҳақиқий 1 000 долларга сотган вақтида ушланган. Ундан 33 дона 50 долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: