19:21 | 06.05.24
Кореяда уч минг нафар ишчига талаб борлиги айтилди. Ўзбекистонликлар ушбу мамлакатга юборилиши мумкин.
Кореяда автомобилсозлик йўналиши бўйича йилига 3 000 нафар ишчига талаб борлиги айтилди. Бу ҳақда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳамда Кореянинг Автомобилсозлик саноати уюшмаси раиси ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида ташкил этилган мазкур мулоқотда ушбу давлат провинцияларидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш уюшмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Мулоқотда Корея автомобилсозлик саноати уюшмаси таркибида 6 800 та корхона мавжуд бўлиб, унда 48 000 нафар ходим фаолият олиб бораётгани қайд этилди. Кореяликлар ушбу тармоқда яна йилига 3 000 нафар ишчига талаб борлигини айтиб, бу бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини маълум қилди.
Учрашув якунида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида ишлаш истагидаги юртдошларни қисқа фурсатларда ушбу янги лойиҳага қамраб олишга келишиб олинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: