14:48 | 06.05.24

                       

Тошкентда Spark ва Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Spark ва Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 2003 йилда туғилган ҳайдовчи тан жароҳати олди.

Чилонзор туманида Spark ва Matiz автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 4 май куни соат 12:50 ларда Чилонзор тумани КҲАЙ кўчаси 104-уй қаршисида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ юз берган. 2003 йилда туғилган А.Ю. бошқарувида бўлган Spark ва 1985 йилда туғилган Ж.Й. бошқарувида бўлган Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

ЙТҲ оқибатида Spark автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: