23:15 | 15.03.21

                       

Ўзбекистонда 16 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди

«Ўзгидромет» хизмати 16 март, сешанба куни республикада кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва ерталаб туман тушиши мумкин. Шарқий ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 7–9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли худудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ – 3 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: