12:03 | 08.08.21
Қотиллик Чечинистон депутати томонидан буюрилгани айтилган
Австрияда Чечинистон президенти Рамзан Қодировни танқид қилган чечинистонлик блогер Мамихан Умарни ўлдирган Чеченистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.
Маълум қилинишича, исми ошкор қилинмаган 48 ёшли қотил 43 ёшли Умаров билан 2020 йил 4 июлда «Глок 17» тўппончасини машинага алмаштириш баҳонасида учрашган. Прокуратура маълумотларига кўра, қурбон олти марта, шу жумладан, яқин масофадан марҳумнинг бошига қарата ўқ узган. Воқеа Вена яқинидаги саноат ҳудудида содир бўлган.
Айбланувчи унга берилган айбловни тан олмади, лекин унинг кийимида қурбоннинг қон излари ва ўқотар қурол зарралари топилган. Суд томонидан ҳакамлар ҳайъати бир овоздан уни айбдор деб ҳукм чиқарган. Аммо адвокатлар ҳукм устидан шикоят қилмоқчи. Суд жараёнида улар Умаровни ўзининг қўриқчиси ўққа тутгани ҳақидаги версияни илгари суришган.
Матбуот хабарларига кўра, Мамихон Умаров Австрия қуруқлик конституциясини ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши кураш бошқармасида ахборотчи бўлиб ишлаган. ОАВ бу сиёсий мақсадли қотиллик эканига бир неча бор ишонч билдирган. Вена полицияси ҳам худди шундай хулосага келган. Шу сабабли терговга терроризмга қарши кураш агентлиги бошчилик қилган. «Insider» нашрининг ёзишича, қотиллик Давлат Думасининг Чеченистондаги депутати Адам Делимхонов томонидан буюрилган.
Таъкидланишича, бу чечен сиёсий муҳожирларининг Венадаги биринчи қотиллиги эмас. 2009 йил 13 январда Рамзан Қодировнинг собиқ қўриқчиси Умар Исроилов Австрия пойтахти марказида ўлдирилган. У 2003 йилда Чеченистон президентини уни ноқонуний ҳибсга олиб ва қийноққа солгани ҳақидаги айбловини инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига юборган.
Рамзан Қодировнинг яна бир танқидчиси, видео блогер Имрон Алиев 2020 йил февраль ойида вафот этган. У Франциянинг Лилл шаҳридаги меҳмонхонада пичоқланган ҳолда топилган. Худди шу ойда, яна бир чечен диссиденти Тумсо Абдураҳмоновга Швецияда ҳужум уюштирилган.
Аввалроқ Қодиров Чеченистон раҳбари сайловига яна ўз номзодини қўйгани хабар қилинганди. Шунингдек, Рамзан Қодиров ўзини Путиннинг «лойиҳаси» деб атагани айтилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: