18:15 | 31.10.24
Ўзбекистонда кўпхотинликни тарғиб қилган бир гуруҳ фуқаролар жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-8 (икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш) ҳамда 189-2 (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш) моддалари билан тўлдирилди.
Олий суд матбуот котибининг маълум қилишича, 2023 йил мобайнида 47-8 модда билан бугунга қадар 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 13 нафарига маъмурий жарима, 1 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Таъкидланишича, 189-2 модда билан 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг барчасига маъмурий жарима жазоси қўлланилган
Маълумот учун, икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 30 бараваригача (4,95 миллион сўмдан 9,9 миллион сўмгача) жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: