22:01 | 04.05.22

                       

Хитой NATO’га шарқ томон кенгаймаслик ваъдасини эслатди

Альянсга 2004 йилда бир қанча давлатлар аъзо бўлган

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь NATO’нинг 1990 ва 2019 йиллардаги иккита харитасини эълон қилиб, АҚШ собиқ давлат котиби Жеймс Бейкернинг альянсни шарқда кенгайтирмаслик ҳақидаги ваъдасини эслатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «AFP»

Хитой дипломати 1990 йилдан бери Совет Иттифоқининг сўнгги президенти Михаил Горбачев даврида таъминланган NATO’ни шарққа кенгайтирмаслик тўғрисидаги келишувдан кейин Шарқий Европанинг бир қанча давлатлари альянсга қабул қилинганини айтган.

Собщение Заместителя директора Департамента информации МИД КНР, опубликованное 3 мая 2022 в социальной сети

Масалан, 2004 йилда Латвия, Литва ва Эстония NATO’га қабул қилинган, бу 2019 йилги харитада акс этган. Альянсни Шарқий Европага кенгайтирмаслик ҳақидаги келишув ҳамон баҳсли. Россия келишув оғзаки тасдиқланганини даъво қилса, NATO раҳбарлари эса бундай ваъда берилмагани ва тегишли қарор фақат ёзма равишда тасдиқланиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ NATO кемалари ҳарбий машғулотлар учун Болтиқ денгизига киргани маълум қилинган. Шунингдек, NATO Финляндия ва Швециянинг ташкилотга аъзо бўлиши ҳақида баёнот берган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: