23:08 | 30.06.22
Президент ҳозирда бу икки давлат билан муаммо йўқлигини айтган
Россия президенти Владимир Путин NATO’ни Швеция ва Финляндияда база ўрнатишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Kremlin.ru» хабар берди.
Президент бу икки давлатнинг альянсга аъзолиги хавф туғдирмаслиги, бироқ уларнинг ҳудудида база ташкил этилишига Россия муносиб жавоб қайтаришини айтган.
«Бизда Украинадаги каби Швеция ва Финляндия билан муаммолар йўқ. Бу икки давлатнинг NATOга аъзолиги нуқтаи назаридан ҳеч қандай ҳудудий муаммолар, низолар мавжуд эмас», — деган давлат раҳбари.
Бироқ, у Финляндия ва Швецияда альянснинг ҳарбий инфратузилмасини жойлаштириш ҳолатида Россиянинг жавоби акс этишини таъкидлаган.
«Фақат илгари улар таҳдид бўлмаганини аниқ ва равшан тасаввур қилиши керак. Эндиликда у ерда ҳарбий контингент ва инфратузилма жойлаштирилса, биз кўзгу тарзида жавоб беришга ва таҳдидлар яратилган ҳудудлар учун бир хил таҳдидларни яратишга мажбур бўламиз», — деган у.
Аввалроқ Россияда NATO билан можаро эҳтимоли ортиб бораётгани маълум қилинганди. Шунингдек, NATO бош котиби Россия билан муносабатларга ойдинлик киритганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: