23:06 | 01.07.22

                       

Путин Ташқи разведка хизматининг асосий вазифаларидан бирини айтди

Президент бу Ғарб санкциялари олдида муҳим эканини айтган

Россия президенти Владимир Путин ташқи разведка хизматининг асосий вазифаларидан бирини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Президентнинг сўзаларига кўра, вазифалардан бири санкциялар остида мамлакатнинг саноат ривожланишига ҳисса қўшадиган маълумотларни олиш.

«Аввалгидек, ташқи разведка хизмати фаолиятининг устувор йўналишларидан бири саноат салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат», — деган Путин.

У бу Ғарб санкциялари шароитида бу муҳим эканини қайд этган. «Айтганча, буни ҳаммамиз яхши биламиз ва Совет Иттифоқидан олдин ҳам мамлакат доимий равишда санкциялар остида яшаган. Қандай бўлмасин, улар доимо бизни тийишга ҳаракат қилишган», — деган Россия раҳбари.

Путин Жаҳон иқтисодиёти ва молия секторидаги вазият ҳам разведка хизматининг доимий эътиборида бўлиши кераклигини қўшимча қилган.

«Жаҳон бозорларидаги вазият ва асосий тенденцияларни ўрганиш, Россия ва маҳаллий бизнес манфаатларига, бизнинг интеграция ва халқаро лойиҳаларимизга дахлдор қадамлар ва қарорларнинг мумкин бўлган оқибатларини ҳисоблаш муҳим», — деган у.

Аввалроқ Путин Украинадаги урушнинг якуний мақсадини айтганди. Шунингдек, Путин NATO’ни Швеция ва Финляндияда база ўрнатишдан огоҳлантирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: