Аввалроқ «Меҳр-3» операцияси доирасида Суриядан 98 киши Ўзбекистонга қайтарилган эди.
14:58 | 14.05.21
Аёл нима сабабдан Сурияга кетгани, у ердаги вазиятлар ҳақида гапириб берди
Тошкентдаги маҳаллий аэропортга 30 апрель куни «Меҳр-5» операцияси доирасида Суриядан 93 нафар ўзбекистонлик олиб келингани хабар берилганди. Операция доирасида олиб келинган аёл «Bu Kun» дастурига берган интервьюсида нима сабабдан Сурияга кетгани, у ердаги вазиятлар ҳақида гапириб берди.
Аёлнинг сўзларига кўра, дастлаб эри ишлаш учун Швецияга жўнаб кетган. Шундан сўнг уни ҳам ўз олдига чақириб олган.
«Чиқиб кетишимдан бир йил олдин турмуш ўртоғим катта қарзга ботиб, Швецияга ишлашга кетган. Ундан бир йил олдин 2 фарзандим билан ўзининг олдига чақирган. Кундошимни билганимда 4 та фарзандим бор эди. 2014 йил баҳор–ёз ойларида Skype орқали ҳар хил дарслар қила бошлашди. Унинг ўзгаришига шу сабаб деб ўйлайман. Лекин бизга бир оғиз Сурияга кетамиз демаган. Орада кундошим ҳомиладор бўлди. Туғишига Туркияга кетамиз деди. Шу билан у Туркияга учиб кетди. Икки ой ўтгандан сўнг мен Туркияга кетдим», — дейди у.
Унинг таъкидлашича, турмуш ўртоғи Швецияга қайтишини, лекин самолётда эмаслигини айтган. Бунга аёлнинг кундошида ҳужжатлар йўқлигини сабаб қилиб кўрсатган.
«2 ойдан сўнг турмуш ўртоғим Швецияга қайтамиз, лекин самолётда қайтмаймиз деди. Бунга сабаб қилиб, кундошимнинг ҳужжатлари йўқлигини айтди. Кейин автобусда кетишга мажбур бўлдик. У ерлар Суриянинг Туркияга чегарадош ерлари экан. Бу ердан югуриб ўтасиз дейишди. Кейин у ёқдан қуролланган шахс машинасида бизни ўткизди, кейин катта мақорга олиб борди. Шундан билдим биз Сурияга келганимизни. У ерда бизга қўпол муомала билан қора ҳижоб берди. Орадан 2 кун ўтгандан кейин эримдан нима учун бу ерга келганимизни сўрадим. У биз тинч жойда яшашимизни, у ерда жанг бўлмаслигини айтиб мени тинчилантирмоқчи бўлди. Оёқ-қўлим бўшашиб кетади, болларимга қарайман, орқага кетишнинг иложи йўқ», — дейди аёл.
Шунингдек, у барчасига эри сабабчи эканини қайд этган. Маълум қилишича, унинг турмуш ўртоғи 2017 йил 5 февралда вафот этган.
«Ўлимга олиб борадиган инсонни жаллод дейди. Фарзандларимнинг олдида мен бу нарсани айтолмайман. Отаси бизни ўша ерга олиб бориб хато қилди. 2017 йил 5 февралда эрим вафот этди. Фақат укам билар эди биз Сурияда эканимизни. Охирги пайтлар ҳеч нарсасиз қолиб кетганимизда, очарчилик пайтлари ҳар томонимиздан бомбалаб ташланди, ёнларимиздан ўқ келарди. Кечаси жуда қаттиқ жанглар бўлган», — дейди у.
Аввалроқ «Меҳр-3» операцияси доирасида Суриядан 98 киши Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: