22:31 | 26.09.22

                       

Brent маркали нефть нархи йил бошидаги кўрсаткичларга тушиб кетди

Brent нефтининг декабрь фьючерслари бир баррель учун 83,81 долларни ташкил қилмоқда. Нефть нархи Ғарбда рецессия хавфи кучайиши ва доллар индексининг ўсиши фонида пасайишни бошлади

Brent маркали нефтнинг декабрь фьючерслари нархи 1,43 фоизга пасайиб, бир баррель учун 83,81 долларни ташкил қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Brent маркали нефть нархи 14 январдан буён биринчи маротаба 84 доллардан арзонлашган. WTI маркали нефтнинг ноябрь фьючерслари эса 1,36 долларга пасайиб, бир баррели учун 77,67 долларни ташкил этмоқда.

Ўтган ҳафтада Brent котировкалари баррели учун 85 долларга тушиб кетиб, йил бошидан буён минимумга айланганди. Нефть нархи Ғарбда рецессия хавфи кучайиши ва доллар индексининг ўсиши фонида пасайишни бошлаган. Пасайиш, шунингдек, Россия ва Ғарб фонд бозорларига таъсир кўрсатган.

Аввалроқ Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков мамлакат Россияни четлаб ўтиб, Боку—Тбилиси—Жайҳун қувури орқали нефть экспорт қилишни режалаштирмаганини маълум қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: