19:19 | 07.10.22

                       

Украина ҳарбийлари Луганскдаги қишлоқни озод қилгани маълум қилинди

Бу қишлоқ Кременная шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган

Украина ҳарбийлари Луганск вилоятидаги Грековка қишлоғини озод қилди. Вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай қишлоққа кираверишдаги белги ёнида украин ҳарбийлари турган суратни Telegram’даги каналига жойлаштирди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, бу расм аввал ҳам эълон қилинган ва Грековканинг озод қилинганлиги ҳақидаги маълумот расман тасдиқланмаган. Уруш пайтида ҳатто низолашаётган томонларнинг расмий вакиллари тарқатаётган маълумотларни ҳам тезда текшириш имконсизлигича қолмоқда.

Бу қишлоқ Кременная шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган ва Украина кучлари Луганск вилоятида, жумладан, Кременная шаҳри йўналишида ҳам ҳужум уюштирмоқда.

Лиманни тарк этган бўлинмалар Кременная томон чекинди. Гайдайга кўра, рус қўшинлари шаҳарни узоқ муддатли мудофаа қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Улар ҳудудни фаол равишда миналаш ва захиралар билан таъминлашни жадаллаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганидан сўнг Зеленский мурожаат билан чиққанди. Украина раҳбарининг айтишича, Киев НАТОга тезлаштирилган альянсга кириш учун ариза берган. Украина президентининг офисига кўра, Украина НАТОга аъзолик бўйича худди Финляндия ва Швеция каби Ҳаракатлар режасини бажармасдан қўшилиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: