10:40 | 06.07.21

                       

Швецияда вафот этган ўзбекистонлик эркак жасади ватанга олиб келинди

Жасад Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси билан биргаликда олиб келинган

Швецияда 20 июнь куни вафот этган қашқадарёлик фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграция агентлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, қашқадарёлик И.К. 2021 йилнинг февраль ойида Швецияга ишлаш учун бориб, 20 июнь куни саломатлиги  ёмонлашиб, вафот этган. Оила аъзоларининг мурожаатига асосан, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга қайтариш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий ишлар амалга оширилган.

Қайд этилишича, 3 июль куни хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга олиб келинди.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 6 ойида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган вақтда вафот этган 218 нафар фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди.

Аввалроқ Россияда 3 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Туркия ва Россияда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилгани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: