12:10 | 31.10.24

                       

Тошкентда иссиқлик таъминоти 10 ноябрдан йўлга қўйиладими?

Тошкентда иссиқлик таъминоти 10 ноябрдан йўлга қўйиладими? «Bugun.uz» масъул ташкилот билан боғланиб, бу бўйича маълумот олди.

Тошкент шаҳрида иситиш тизими фаолияти 10 ноябрдан тикланиши ҳақида хабарлар тарқалди. «Bugun.uz» «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ билан боғланиб, масалага аниқлик киритди.

Маълум қилинишича, пойтахтда иссиқлик таъминоти 10 ноябрдан тикланиши ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас. «Отопление» тизими иш бошлашининг тахминий санаси ҳам аниқ эмас.

Ҳозирда иситиш тизимлари фаолият бошлаши учун масъул ташкилотларнинг қарори кутилмоқда. Ташкилот матбуот котибининг таъкидлашича, расмий маълумот бўлиши билан МЧЖнинг саҳифаларида эълон қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: