12:20 | 07.08.21

                       

Швеция ташқи ишлар вазири давлат сирларини рус пранкерларига ошкор қилишда айбланди

У сирларни телефондаги суҳбат пайтида очиқлаган

Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде россиялик пранкерлар Владимир Кузнецов (Вован) ва Алексей Столяров (Лексус) билан телефон суҳбати пайтида давлат сирларини ошкор қилганликда айбланди. Бу ҳақда «Ttela»га асосланиб, «РБК» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, пранкерлар ўтган ҳафта Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) раиси бўлган Линде билан суҳбатининг 10 дақиқалик видеосини жойлаштирган. Айтишларича, пранкерлар ташқи ишлар вазири билан Алексей Навальнийнинг рафиқаси Юлия ва унинг шериги Леонид Волков номидан суҳбатлашган.

Суҳбат чоғида вазир, хусусан, Россия мухолифатига молиявий ёрдам кўрсатганини тан олган. Таъкидланишича, суҳбат чоғида ташқи ишлар вазири, шунингдек, Европа Иттифоқидаги ташқи сиёсий ўйин ва мамлакатлар ўртасидаги сиёсий битимлар тафсилотларини айтиб берган.

Шу билан бирга, Стокгольм Россиядаги жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга уринаётгани ва швед солиқ тўловчиларининг пуллари «тинчгина» учинчи давлат орқали Россия мухолифатига ўтказилаётганини очиқлаган. Мамлакат депутатларидан бири Бёрн Сёдернинг айтишича, пранкерларнинг Анн Линде билан суҳбати Швеция Ташқи ишлар вазирлигидаги хавфсизлик муаммоларини очиб берган.

Аввалроқ Швеция тарихида илк марта бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилинганди. Шунингдек, Россиянинг Швецияга ҳужум қилиши мумкинлиги хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: