21:19 | 22.01.23

                       

Қуръон китобини ёқиб юборган швед сиёсатчиси мусулмон оламининг ғазабига сабабчи бўлди

Швед сиёсатчиси Қуръонни ёқиб юборганидан сўнг, мусулмон олами ҳамда турк жамиятининг қаттиқ танқидига учради. Шунингдек, мамлакатнинг НАТОга аъзолик миссияси ҳам боши берк кўчага кириб қолди

Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш даъвоси швед сиёсатчиси Расмус Палудан Қуръони Каримни ёқиб юборгани туфайли боши берк кўчага кириб қолди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

Қуръони Каримни ёқиб юборган швед сиёсатчиси Рамус Паладун туфайли Швециянинг Туркия билан ўзаро муносабатлари кескин ёмонлашди. Хусусан, Швеция мудофаа вазири Пол Жонсоннинг Туркияга ташрифи ҳам бекор қилинди. Ташриф давомида вазир Туркия Швециянинг НАТОга аъзолик миссиясини қўллаб-қувватлашини ва шу каби бошқа музокараларни ўтказиши режалаштирилган эди. Ташриф бекор бўлгани туфайли Швециянинг НАТОга аъзолик миссияси ҳам сўроқ остида қолди.

Шунингдек, кўплаб швед сиёсатчилари Қуръоннинг ёқиб юборилишини қоралади. Хусусан, Швеция бош вазири Улф Кристерссон эса мусулмон халқидан ушбу ҳолат юзасидан узр сўради.

«Кўпчилик учун муқаддас китобларни ёқиш чуқур ҳурматсизликдир. Бугун Стокгольмда содир бўлган воқеадан хафа бўлган барча мусулмонларга ҳамдардлигимни билдирмоқчиман», – дейди у.

Бундан ташқари, туркияликлар томонидан ҳам Қуръони Каримнинг ёқиб юборилиши жуда қаттиқ қабул қилинди. Ҳатто аҳоли Қуръонни ёқилишига жавобан Швеция байроғини ёқиб юборди.

«Исломофобия ва ирқчиликни озиқлантириб, ривожлантираётганлар нафрат жиноятларини содир этишмоқда! Туркиянинг Швециядаги элчихонаси олдида ҳаёт йўриқномамиз Қуръонга қилинган қабиҳ ҳужумни содир этганларни ва уни маъқуллаганларни қаттиқ қоралайман!»,— дейди Туркия Саодат партияси раҳбари Темел Карамоллаўғли.

Аввалроқ Швеция НАТОга аъзолик аризасини имзолагани ҳамда Туркия Финляндия ва Швецияга НАТОга аъзолик бўйича ультиматум қўйгани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: