12:04 | 28.03.23
У Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг қарори билан пойтахтга вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов яна ўринбосарликка қайтди.
Қайд этилишича, у Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 16 январ куни бўлиб ўтган йиғилишда Жаҳонгир Ортиқхўжаев истеъфога чиқарилганини маълум қилганди. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Бахтиёр Раҳмонов тайинланганди.
23 март куни эса унинг ўрнига «Ўзавтосаноат» компанияси раиси, Бош прокуратура департаментининг собиқ раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи бўлди.
Бахтиёр Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1981 йилда Киев муҳандислик-қурилиш институтини, 2000 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2018 йилдан Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
2021 йил январидан Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: