13:39 | 14.04.23
Мамлакат бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 15–16 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
15 апрел, шанба куни салқин ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши шарқ томонга қараб ҳаракатланади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб момақалдироқли ёмғирлар сақланиб туради. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 20-25 даражагача пасаяди.
16 апрел, якшанба куни республикада ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқни, кундузи 20-25 даража илиқни ташкил этади, шимолда кечаси 0-5 даражагача, кундузи 7-12 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш кунлари баъзи жойларда қорга айланади.
Дам олиш кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 15 апрел, шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/сония тезликда эсади, 12-17 метр/сониягача кучайиши мумкин. Якшанба куни кечга томон бир оз ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқий йўналишда 5-10 метр/сония тезликда эсади. Дам олиш кунлари ҳарорат кечалари 11-13 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 21-23 даража илиқ атрофида бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: