10:39 | 20.04.23

                       

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 21 апрел куни нишонланиши расман тасдиқланди

Бундан аввал Bugun.uz ўз манбаларига асосланиб бу ҳақда хабар берганди

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) 21 апрел, жума куни нишонланиши ҳақида хабар берилгади. Мусулмонлар идораси ушбу маълумотни тасдиқлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган ишчи гуруҳи хориждаги астрономия марказлари ва Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) 2023 йил 20 апрел, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди», дейилади идора хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: