13:18 | 01.06.23

                       

Хусусий мактаб ва боғчаларни ташкил этишда қулайликлар яратилади

Синфдаги ўқувчилар сонига бўлган талаблар енгиллаштирилди

Жорий йилнинг 26 май куни Президент Ш.Мирзиёев томонидан таълим муассасалари билан боғлиқ фармон имзоланган эди. Унга мувофиқ, нодавлат таълим ташкилотлари бир қанча қулайликларга эга бўлиши назарда тутилган.

Президент фармонига кўра 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;
  • нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларига спорт зални уларга ижара ва текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этилади;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини текширишда ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: