11:30 | 02.06.23
У воқеа жойида вафот этган
Жорий йилнинг 1 июн куни Жиззах вилоятида 2005 йилда туғилган қиз ўзини 8 қаватдан ташлаб юборди. Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 1 июн куни соат 13:03 лар атрофида Жиззах вилоят ИИБ 102 автоматлаштирилган хизматига хабар келиб тушган. Хабарда, Заргарлик МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли бино томидан қиз ўзини ташлаб юборгани ва воқеa жойида вафот этгани айтилган.
Аниқланишича, марҳум Шароф Рашидов тумани Нурафшон МФЙда доимий рўйхатда турган. Унинг нима мақсадда ўз жонига қасд қилгани ҳозирча номаълум.
Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ишларини бошлаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: