14:30 | 16.06.23

                       

Жанубий Африка Республикаси президенти Украинага борди

Ташриф ҳақида Зеленский идораси бир ой олдин хабар берган

Тармоқларда Жанубий Африка президенти Украинага ташриф буюргани акс этган тасвирлар тарқади. Киев ҳали бу ҳақда расмий муносабат билдирмаган бўлсада, ЖАР президентининг ташрифи бир ой олдин маълум қилинганди.

Жанубий Африка Республикаси Президенти Cирил Рамафоса Африканинг бошқа давлатлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Украинага «тинчлик ташаббуси» билан келмоқчи эканлиги айтилган эди. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров 17 май куни “Украинска правда”га нашрига маълум қилган.

13 май куни ЖАР президенти Cирил Рамафоса телефон орқали мулоқот чоғида Владимир Зеленскийга Украинага келиш нияти ҳақида маълум қилди, — деб хабар берганди Никифоров.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: