10:54 | 22.06.23

                       

Ёшлар куни муносабати билан Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчиларни айланма йўллардан фойдаланишга чақирди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 30 июн «Ёшлар куни» муносабати билан жорий йилнинг 25 июн куни «Янги нафас», «Ватан қалқони» оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро олимпия кунига багишланган «Olympic Day» мусобақаси ўтказилиши хабар қилинди.

Шу муносабат билан Тошкентдаги бир қанча кўчалар вақтинча ёпилиши айтилди.

  • 23 июн куни соат 00:00 дан 25 июн куни соат 10:00 гача: Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;
  • 25 июн куни соат 5:00 дан соат 8:00 гача: Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;
  • Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчилардан узр сўраган ҳолда, уларга айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: