15:06 | 01.07.23
Республиканинг жанубий ҳудудларида ҳаво ҳарорати +43 даражагача кўтарилади.
Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда 3—5 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи +30…+35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 июлда +22…+27 даража, 4-5 июлда +20…+25 даража, кундузи +33…+38 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 июлда +21…+26 даража, 4-5 июлда +17…+22 даража, кундузи +33…+38 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 4 июлда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 3 июлда кечаси +22…+27 даража, кундузи +36…+41 даража; Сурхондарё вилоятининг баъзи жойларида +42…+43 даража, 4-5 июлда кечаси +20…+25 даража, кундузи +35…+40 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 июлда +20…+25 даража, 4-5 июлда +17…+22 даража, кундузи +33…+38 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 июлда +13…+18 даража, 4-5 июлда +10…+15 даража, кундузи +22…+27 даража бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: