14:10 | 07.07.23

                       

Қозоғистонда Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллиги тарқалмоқда

Икки нафар эркак хавфли кана чақиши оқибатида вафот этган.

Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида хавфли кана чақиши оқибатида 77 ҳамда 51 ёшли икки нафар фуқаро Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллик белгилари билан касалхонага ётқизилган, бироқ улар жонлантириш бўлимида вафот этган.

Йил бошидан бери 600 дан ортиқ одам вилоят тиббиёт муассасаларига кана чақиб олгани бўйича мурожаат қилган, 23 нафари Конго-Қрим геморрагик иситмаси касаллик белгилари билан касалхонага ётқизилган, 8 та ҳолатда ташхис тасдиқланган.

Ҳар бир ҳолат қайд этилганда 12 соат ичида шахсий ҳудудлар, чорва моллари ва ҳайвонлар дезинфекция қилинади. Барча алоқада бўлган шахслар 14 кун давомида шифокор назоратига олинади. Умуман олганда, кананинг энг ривожланадиган даври май, июн ва июл ойлари ҳисобланади. Шу сабаб аҳолидан эҳтиёт бўлишни ва ҳашарот чаққанда дарҳол шифокорга мурожаат қилишни сўраб қоламиз, — дейди вилоят СЭС бошлиғи ўринбосари Алия Абдиқаимова.

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 2022 йил август ойида 4 ва 6 ёшли болалар қрим-конго касаллигидан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: