16:33 | 26.10.23

                       

Фарғонада қимор ўйнаган масъул шахсларнинг ҳаракатларини ўрганиш бошланди

Улар давлат фуқaролик хизматчисининг одоб-ахлоқ нормаларига зид ҳаракатлар содир этган.

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада туман ҳокими ёрдамчиси ва молия бошлиғи карта ўйнаётгани тасвирланган суратлар тарқалганди.

Фото: Ижтимоий тармоқ

Учкўприк туманидаги давлат ташкилотининг масъул ходимлари томонидан ушбу ҳолат ўша куннинг ўзида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали назоратида ўрганиш бошланган.

Ҳолат бўйича тегишли бошқармалар ва Учкўприк тумани ҳокимлиги тезкор муносабат билдирган.

Масала ташкилотлар қошидаги Одоб-ахлоқ комиссиясида муҳокама қилинган.

«Ҳамма жойда ишдан олинди, бало бўлди, баттар бўлди, деб ёзяпти. Мен расм интернетга чиқмасдан бир кун аввал ишдан ўзим кетганман. Бу расмни менга ташлаб беришганди 3-4 кун аввал… Демоқчи бўлганим менда орият бор, номус деган нарсалар бор… Ўзим кетганман ўзим… Ички ишлар ходимлари керакли материалларни тайёрлаб қўйишди. Хижолат бўлаётганлар, хижолат чекманглар. Суд олдида ҳам айбимга яраша жазо оламан», – деб Facebook ижтимоий саҳифасида пост қолдирган Д.Д.

Шунингдек, у унга ишонч билдирган раҳбарларининг олдида минг хижолатда эканлигини айтиб ўтган.

Муҳокамалар давомида, айни вақтда иккала масъул шахс ҳам давлат хизматида фаолият юритмаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: