16:52 | 27.11.23
Экология вазирлиги Бухоро буғуларининг фотоқопқонга тушгани видеосини эълон қилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қизилқум давлат қўриқхонаси ҳудудидаги фотоқопқонга Бухоро буғулари муҳрланди.
Вазирлик маълумотига кўра, Бухоро буғуси ҳозирда Амударё водийсининг юқори (Сурхондарё вилояти) ва ўрта (Бухоро вилояти Қизилқум қўриқхонаси) оқимида учрайди, ўтмишда Сирдарё ва Амударё ҳавзаларининг барча тўқайзорларида кенг тарқалган.
Бухоро буғуси йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Сони Сурхондарёда 100 дан ортиқ, Амударёнинг ўрта оқимида 120-150 та, Қорақалпоғистонда 800 та, Зарафшон дарёси водийсида 100-150 тага яқин. Зарафшон қўриқхонаси ва Қуйи Амударё биосфера резерватида кўпайтирилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: