14:10 | 29.12.23

                       

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фидоийлик кўрсатганлар тақдирланди

Экология вазирлигида «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати вакиллари, хусусан, Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Алиханов, Орол денгизининг қуриган тубидаги экотизимни тиклаш давлат дастурининг бош куратори Зиновий Новицкий, Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси раҳбари Ширин Абидова, Наргис Қосимова, Мўътабар Хушвақтова (Ўрик гули) ва бошқа экофаоллар, блогерлар, волонтёрлар ҳамда соҳада узоқ йиллардан бери фаол меҳнат қилиб келаётган фидойи ходимлар тақдирланган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов эса  табиатни асраб-авайлашда экология фидоийларининг ўрни жуда муҳим эканлигини қайд этган.

«Сизнинг меҳнатларингиз, ғояларингиз, ташаббусларингиз биз учун жуда керакли ва қадрли. Ўтган йил давомида нимагаки эришган бўлсак, барчаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида бирлашганимиз, сизларнинг машаққатли меҳнатларингиз сабаблидир, — деди вазир. — Келгуси йилда ҳам режаларимиз катта. Биргаликда қиладиган ишларимиз кўп. Умумий мақсадимиз эса муштарак —  келажак авлодга бизникидан-да яхшироқ экологияни мерос қилиб қолдириш».

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Тадбир давомида нафақат экология, балки барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, аҳамияти ортиб бораётганлиги таъкидланган. Азиз Абдуҳакимов ана шундай экофаол ёшлардан бири — 12 ёшли Лейла Фарҳадовани алоҳида эътироф этиб, унга болалар учун мўлжалланган Қизил китобни топширган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
  • Маълумот учун, «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилнинг 10 августдаги қарорига кўра таъсис этилган.
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ҳар йили ушбу нишон билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган шахслар тақдирланади.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: