14:30 | 22.03.24

                       

Тошкентда Tracker ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, ЙТҲ содир этди

Тошкентда Tracker ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, ЙТҲ содир этди. Пойтахт ИИББ ахборот хизмати автоҳалокат ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи 21 март куни соат 23:00 ларда Tracker автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳайдовчи ёриткич устунига тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: