23:10 | 02.07.21
Эътиборингизга 2 июлнинг энг сара суратларини тақдим этамиз
Эътиборингизга 2 июлнинг энг сара суратларини тақдим этамиз.
Ғазодаги ёзги оромгоҳда болалар ҳовузда чўмилмоқда. Ҳозирда бутун дунёда аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда.
Швециялик экофаол Грета Тюнберг парламент биноси олдида намойиш ўтказмоқда.
Бир неча ҳафта давом этган жанглардан сўнг Эфиопиянинг Тигрей шаҳри мудофаа кучлари томонидан қайта эгалланди.
Канадада маҳаллий аҳоли Буюк Британиянинг марҳум қироличаси Викторияга атаб қурилган ҳайкални қулатди. У зулм рамзи сифатида баҳоланган.
Канадада мактаб ҳудудидан жасадлари топилган юзлаб болалар хотираланмоқда.
Колумбияда мотам тутаётган аёл коронавирус қурбонлари кўмилган қабристонда дафн этилган яқини учун кўз ёш тўкмоқда.
Словенияда кўча артистлари ўз чиқишлларини намойиш этмоқда.
Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер она ватани Австрияда от спорти мактабига ташриф буюрди.
Парижда масонларнинг Франция Буюк қўшма ложаси аъзолари йиғилди.
Истанбулда Туркиянинг аёлларга зўравонликни тақиқлаш ҳақидаги «Истанбул конвенцияси»дан чиқишига норозилик намойиши бўлиб ўтди. Туркия ҳукумати мазкур конвенцияни оила институтига зарба деб баҳолаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: