11:33 | 08.07.24

                       

Тошкентда юк машиналари Жигулини «қисиб» хавфли манёвр қилди

Тошкентда иккита юк машинаси Жигулини «қисиб» хавфли манёвр қилди. Улардан бири ҳаммадан узур сўраб чиқди (видео).

Тошкент шаҳар Миробод туманида икки юк машина ҳайдовчилари йўлда Жигули ҳайдовчиси билан тортишиб, хавфли вазиятни юзага келтиргани акс этган видео тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Видеода юк машиналаридан бири катта тезликда келиб, чапга бурилиб, ВАЗ 2106 ҳайдовчисининг йўлини тўсгани, иккинчи юк машина ҳайдовчиси эса Жигулини орқадан сиқиб келганини кўриш мумкин. Воқеа 4 июль куни соат 15:15 да Миробод туманида, Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан юк транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 примм 5-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди.

«Хавфли манёвр қилганим учун узр сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа ҳайдовчиларга ҳам бундай қилмасликни тавсия қиламан», — деди юк машина ҳайдовчиси.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: