13:30 | 08.07.24

                       

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими пора билан ушланди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими қарийб 3 минг доллар пора устида ушланди. У янги қурилган бинога ижобий хулоса бермоқчи бўлган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ФВБ катта инспектори Юнусободда янги қурилган бинога ўрнатилган ёнғин хавфсизлик тизимларини фойдаланишга ижобий хулоса берилиши учун 12 минг доллар талаб қилган. Аввалроқ 3 минг доллар олган. Тезкор тадбирда ходим 2900 долларни ўзининг ҳамкасбига берган вақтида ушланган.

Ҳозирда катта инспекторга нисбатан прокуратура органлари томонидан Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: