20:12 | 08.07.24

                       

Андижонда 36 ёшли эркак қайнотаси ва аёлининг қотилига айланди

Андижонда 36 ёшли эркак қайнотаси ва аёлининг қотилига айланди. Жиноятчига унинг дўсти шериклик қилган.

Андижонда 36 ёшли эркак қайнотаси ва турмуш ўртоғини қасддан ўлдирди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган У.Х. таниши У.Р. билан олдиндан тил бириктириб шаърий никоҳидаги турмуш ўртоғи У.Ж.нинг яшаш хонадонига юзига ниқоб (маска) тақиб, чалабзар пичоғи билан қуролланган ҳолда, мулкини эгаллаш учун 25 февраль куни соат 23.30 ларда келган. Улар битказилмаган молхона ичига беркиниб, жиноят содир этиш учун пайт пойлаб ўтиришганини У.Ж. сезиб қолиб, отаси Р.Ж.ни молхонага олиб кирган. Шундан сўнг, У.Х. қайнотасини У.Ж.ни кўз ўнгида қасддан ўлдириш мақсадида чалабзар пичоғи билан унинг бош, юз, кўкрак қафаси ва танасининг турли жойларига 10 маротаба қасддан уриб, оғир тан жароҳати етказган. Отасини қутқармоқчи бўлган У.Ж.ни жиноий шерик ҳисобланган У.Р. қўлидаги узунлиги 50 см. бўлган темир билан қўрқитиб, унга қаршилик қилган. Жиноятчи Р.Ж.ни қасддан ўлдириб, сўнг отасини қутқармоқчи бўлган У.Ж.нинг бўйин ва кўкрак қисмларига қўлидаги чалабзар пичоқ билан 7 маротаба қасддан уриб, ўлимига сабабчи бўлган.

Маълумотларга кўра, У.Х.га Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан 19 йил, 164-моддаси 3-қисми (Босқинчилик) билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, дастлабки 3 йили турма тариқасида, қолган қисми умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: